Sitemap
Zoom0%

Геология фанлари университети ва мактаблар ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ўтказилган тадбирлар бўйича бир гуруҳ ўқувчилар ва мураббийлар тақдирланди

23.05.2022 / 19:05
2391

Ёшларни етук салоҳиятли, халқаро таълим стандартлари даражасида билим олишларига замин яратиш, уларни маънан миллий руҳда тарбиялаш, бугунги тезкор ҳаётга ҳамоҳанг  ўстириш, Ёшлар сиёсатининг устувор вазифаларидан бири саналади.

    Бу борада шахсан давлатимиз раҳбарининг таълимга оид бир қатор Қарор ва Фармонлари, таълим соҳасига бағишланган барча йиғилишлари ёшларни ана шундай савияда ўсишига  қаратилган.

    Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 30 октябрда “Таълим соҳасидаги муаммолар, уларни ҳал этиш ва таълим сифатини ошириш” мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилиш ҳамда Президент раислигида 2022 йил 5 апрель куни “Халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлили юзасидан” видеоселектор йиғилишларида олий таълим муассасаларига бир қатор вазифалар юклатилган бўлиб: Халқ таълими тизимида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга оид муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этиш, фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича олий таълим муассасалари билан умумий ўрта таълим мактаблари ҳамкорлигини ташкил этиш каби масалалар шулар жумласидандир.

   Бугун 23 май куни  Геология фанлари университети томонидан ўтказилган юқори синф ўқувчилар учун математика фан олимпиадасида ғолиб бўлган ўқувчиларни тақдирлаш ҳамда  методик семинарларда фаол иштирок этган 80 га яқин ўқитувчиларга сертификатлар топширилди.

- Икки йил мобайнида Мирзо Улуғбек тумани халқ таълими бўлими билан Геология фанлари университети ўртасида доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, ҳамкорлик доирасида, университет билан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган, бунда  ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида университет таркибидаги илмий тадқиқот институтлари, профессор-ўқитувчилар томонидан юқори синф ўқувчилари учун мастер-класслар, саёҳатлар, математика фанидан олимпиадалар ташкил қилинмоқда. Бундан ташқари ўқувчиларни касб танлаш, олий таълим муассасаларига киришга кўмаклашиш мақсадида физика фанидан тўгараклар ташкил этилган, шу билан бирга уларга геология фанлари университети фаолияти тўғрисида университет ходимлари томонидан мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

   Шу билан бирга умумтаълим мактабларнинг математика фани ўқитувчилари учун 36 соатли методик семинарлар ташкил этилиб, университетнинг малакали доцентлари томонидан тавсиялар ва математиканинг замонавий методикалари бўйича дарслар бериб борилмоқда.

   Ўтган йилларда фақат Мирзо Улуғбек тумани мактаблари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлса, эндиликда Бектемир туманида жойлашган мактаблар ҳам сафимизга қўшилди. Айтиш мумкинки, мактаб ўқитувчилари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ўқитувчиларнинг ўзаро фикр алмашишларига, янги методик қўлланмалар, янги дарс ўтиш усулларини муҳокама этилишига катта замин яратилди. Бир сўз билан айтганда Геология фанлари нуиверситети билан йўлга қўйилган ҳамкорлик таълим сифатини янада ошишига хизмат қилади.

1

1

3

4

6

 

    Университет томонидан математика фанидан ўтказилган методик семинарларда қатнашган 200 дан ортиқ ўқитувчилардан, ўзларининг методик ишланмалари билан фаол қатнашган 80 яқин ўқитувчиларга университет томонидан сертификатлар тантаналаи равишда топширилди.

   Ўйлайманки, бу каби ҳамкорликлар Республикамизда таълим сифатини янада оширишга, ўқувчиларимизни  билимли, нафақат ютимизнинг, балки хорижнинг нуфузли олий таълим муассасаларида таълим олишларига катта замин яратади − дейди Мирзо Улуғбек тумани Халқ таълими бўлими аниқ фанлар методисти Манзура Ғуломова.

   Айтиш мумкинки, ёшларимизни ҳар томонлама маънавий етук, келажакда ўз танлаган соҳасининг билимдон мутахассиси бўлиб етишишларига, Янги Ўзбекистоннинг дунё майдонида ўз мавқесини янада мустаҳкамлашига олий таълим муассасалари билан мактаблар ўртасидаги илмий, маънавий ҳамкорлик ўзининг озгина бўлсада самарали натижаларини кўрсатишига ишонамиз.

 

 

Recommends

27.07.2023 / 14:07
06.10.2022 / 14:10
Sport musobaqalari

DIQQAT E’LON!!!

Hurmatli talabalar 2022 yil 7 oktabr kuni soat 17-00 da Mirzo Ulug‘bek tumanida joylashgan "Dinamo" sport majmuasida Geologiya fanlari universiteti bosqichi uchun "Universiada-2022" sport musobaqalariga saralash bosqichi o‘tkaziladi.

//