Телефон
+998 (71) 256-13-49
Эл. адрес
info@uzgeouniver.uz
        
Карта сайта
Увеличить на0%

Новости

Университет янги биносида умумтаълим мактаблари ўқитувчилари учун навбатдаги ўқув-услубий семинар ташкил этилди

17.01.2022 / 18:01
2291

"...Университет томонидан Мирзо Улуғбек туманида жойлашган барча умумтаълим мактаблари математика фани ўқитувчилари учун 2020 йилдан буён мунтазам равишда ўқув-услубий семинарлар ўтказилиб келинмоқда."

Университет янги биносида умумтаълим мактаблари ўқитувчилари учун навбатдаги ўқув-услубий семинар ташкил этилди.

Бугун Геология фанлари университети Кампусига Мирзо Улуғбек туманида жойлашган умумтаълим мактаблари, ихтисослашган мактаблар математика фани ўқитувчилари навбатдаги семинарда иштирок этиш учун ташриф буюришди.

Университет янги биносида илк маротаба ташкил этилаётган семинар бошланишидан аввал, ўқитувчилар таклифига биноан университетнинг барча замонавий қулайликларга эга 50 мингдан ортиқ бадиий, илмий-ўқув адабиётларга эга Ахборот ресурс маркази ҳамда ўқув биноси билан таништирилди. Мутахассислар томонидан университет фаолиятига доир маълумотлар берилди. 

Шундан сўнг, университетнинг умумтаълим фанлари кафедраси доцентлари Ф. Ибрагимов, Э. Норматовлар томонидан “Комбинаторика асослари: Жойлаштиришлар, алмаштиришлар, комбинациялар” мавзусида ўқув-услубий  семинар-тренинг машғулотлари бўлиб ўтди. 
Ўқитувчилар мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларига муносиб жавоб олдилар. ...

Маълумот учун шуни алоҳида айтиш жоизки, Университет томонидан Мирзо Улуғбек туманида жойлашган барча умумтаълим мактаблари математика фани ўқитувчилари учун 2020 йилдан буён мунтазам равишда ўқув-услубий семинарлар ўтказилиб келинмоқда.

Мы рекомендуем

28.02.2022 / 17:02
ОЛИМЛАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

"Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўлими томонидан ёшларга билим беришнинг “Устоз-шогирд” анъаналари ҳам ўзига хос йўсинда олиб борилмоқда."

 

19.01.2024 / 17:01
Китайско-узбекский образовательный форум

22 января текущего года в городе Пекин Китайской Народной Республики состоится первый китайско-узбекский образовательный форум в системе образования.

//